«ўзбекистон фуқаролари» тегли мақолалар


БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди
20 апрель 2024, 00:50

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди

БААда ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб муассасалар, хусусан, аэропортлар фаолияти тўхтатилганди. Шу сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 кун давомида Дубай аэропортининг кутиш залида қолиб кетди. Музокаралардан сўнг улар Uzbekistan Airways самолётида Тошкентга қайтарилди.

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона
16 октябр 2023, 22:48

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона

ҲАМАСнинг Исроилдаги ҳужумлари натижасида 1990-йилларда у ерга кўчиб кетган беш нафар асли ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Уларда амалдаги Ўзбекистон паспортлари бўлмаган. Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроил ТИВнинг ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди.

Исроил ва Ғазода ватандошларимиз асирга олингани ҳақида маълумот йўқ — Ўзбекистон элчихонаси
11 октябр 2023, 17:26

Исроил ва Ғазода ватандошларимиз асирга олингани ҳақида маълумот йўқ — Ўзбекистон элчихонаси

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ҳудуди ва Ғазо секторида мажбуран ушлаб турилганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди. Шунингдек, Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларидан алоқага чиқиш сўралди.

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган
23 август 2023, 09:51

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган

14 август куни Доғистондаги ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди. Республика раҳбари уларнинг 4 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлганини билдириб, вафот этганларнинг оилаларига 1 млн рублдан ёрдам кўрсатилишини қўшимча қилди.

Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда, элчихона вазиятни ўрганмоқда
21 июн 2023, 11:11

Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда, элчихона вазиятни ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси 2021 йилда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш вақтида қўлга олинган уч опа-сингил билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Ҳибсга олинганларнинг опаси уларни Ҳиндистон фуқароси алдаганини таъкидлаган.

Судандаги ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига эвакуация қилинди
28 апрель 2023, 10:48

Судандаги ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига эвакуация қилинди

Икки ҳафтадан буён Суданда давом этаётган қуролли тўқнашувлар сабабли хорижлик фуқаролар Саудия Арабистонига эвакуация қилинмоқда. Кўчирилаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Саудия «уларнинг ўз мамлакатларига жўнаб кетишига тайёргарлик кўриш учун барча зарурий эҳтиёжларни таъминлаб беради».

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 50 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди
25 феврал 2023, 14:25

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 50 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди

Актобе вилоятида техник носозликлар сабабли йўлда қолиб кетган 93 киши эвакуация қилинди. Уларнинг 50 дан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда
14 март 2022, 13:04

11 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланмоқда

Қозоғистон бош прокуратураси хабар беришича, январь воқеалари бўйича очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилинган. Улар тартибсизликларда иштирок этиш ва ўғриликда гумонланмоқда.

Молдовадаги ўзбекистонликларни Бухарест орқали эвакуация қилиш режалаштирилмоқда
10 март 2022, 11:10

Молдовадаги ўзбекистонликларни Бухарест орқали эвакуация қилиш режалаштирилмоқда

Молдова ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларини Руминия пойтахти Бухарест орқали эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Украинадан ватанга қайтарилганлар сони эса 5282 нафарга (+245) етди.

Польша президенти чегарада Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлашди
4 март 2022, 23:37

Польша президенти чегарада Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлашди

Украина-Польша чегарасидаги «Карчова» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тўпланиш нуқтасига Польша президенти Анжей Дуда ташриф буюрди. У Ўзбекистон дипломатлари ва фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

Элчихонани Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили
2 март 2022, 19:18

Элчихонани Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг айтишича, Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, чунки ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди
14 феврал 2022, 12:53

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди

Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.

Қайси вилоятлардан қанча кишининг хорижда ишлаётгани маълум қилинди
20 август 2020, 15:59

Қайси вилоятлардан қанча кишининг хорижда ишлаётгани маълум қилинди

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда 2 млн дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси хорижда ишламоқда. Энг кўп меҳнат мигрантлари Россияда — 1,5 млн фаолият юритишади. Вилоятлар ҳиссаси бўйича эса энг кўп меҳнат мигрантлари Самарқанддан — 268 минг ва Фарғонадан — 247 минг эканлиги маълум қилинди.

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди
2 июл 2020, 18:11

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда, дея хабар беради ТИВ. Мазкур вазият тўғрисидаги маълумотлар Махсус комиссияга тақдим этилди. ТИВ Россияда бўлиб турган фуқаролардан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликни ва ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг